Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Докторантлар_куни

Докторантлар_куни
ЁШ ОЛИМА ҒЎЗАНИ КАСАЛЛИКЛАРГА БАРДОШЛИ ҚИЛИШ УСТИДА ИЗЛАНМОҚДА Ўтган йил Миллий марказ раҳбарияти томонидан ташкил қилинган "Докторантлар куни" анъанавий тарзда давом этиб келмоқда. Мақсад, ёш олимларга тўғри йўл кўрсатиш. Бугун ҳам Миллий марказда докторантлар куни бўлиб ўтди. Бу галги тақдимотчи Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтининг таянч докторанти Муҳайё Менгнорова. У ўзининг "Сурхондарё вилояти шароитида ингичка толали ғўза парваришида ўсишни созловчи моддаларни мажмуий қўллаш технологияси" мавзусида олиб бораётган илмий тадқиқоти натижаларини экспертларга сўзлаб берди. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятининг экстремал иқлим шароитида ингичка толали ғўзани парваришлашда ўсишни созловчи моддаларни мажмуий қўллаш орқали ниҳоллар униб чиқишини тезлаштириш, касалликларга бардошлилигини ошириш, ўсимликнинг жадал ўсиши-ривожланишини таъминлаш, юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат. Тақдимотнинг илмий янгилиги сифатида олима илк бор Сурхондарё вилоятининг ўтлоқилашиб бораётган тақирсимон тупроқлари шароитида чигитни экиш олдидан ҳамда ғўзанинг шоналаш ва гуллаш даврларида ўсишни созловчи моддаларни мажмуий қўллашнинг мақбул муддат ва меъёрлари ишлаб чиқмоқда. Узгуми, Фитовак ва Биодукс стимуляторлари чигитга мақбул меъёрларда қўлланилганда ниҳоллар униб чиқиши тезлашган ва касалликларга бардошлилиги ортиши аниқланганини экспертларга маълум қилди. Экспертлар тақдимот билан танишгач, олинган натижалар ва таққословларнинг қанчалик аниқлиги тўғрисида ва бу тадқиқотнинг ижобий натижа билан якунланишига нечоғлик таъсир кўрсатиши хусусида саволлар берди. Устоз олимлар докторантга илмий ишни аниқ, пухта ва асосли изланишлар билан бойитиш лозимлигини таъкидлашди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.