Докторантлар_куни

ИЛМНИНГ ЮКИНИ КЎТАРИШ ОСОНМАС
Хабар берганимиздек, бугун Миллий марказда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Докторантлар куни” бўлиб ўтди. Унда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ва Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтларининг докторантлари иштирок этди.
Илк тақдимотни Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг 3-босқич таянч доктаранти Ойбек Хуррамов бошлаб берди.
Мавзу: "Мош генофонди асосида эртапишар, иссиқликка чидамли, юқори ҳосилдор бирламчи манбаалар яратиш".
Мавзунинг янгилиги мош селексиясида жаҳон генофондини ўрганиш асосида иссиқликка чидамли, эртапишар, иқлим шароитга мослашган, қимматли хўжалик белгиларига эга, асосий ва такрорий муддатларда етиштиришга мослашган, ҳосилдорлиги юқори бирламчи манбаалар танлаб олишга қаратилганлигида. Тақдимот билан танишган экспертлар ҳам мавзунинг долзарблиги ва янгилигини эътироф этди.
БАТАФСИЛ!!!