Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Докторантлар_куни

Докторантлар_куни
Бугун, Миллий марказда анъанага мувофиқ "Докторантлар куни" бўлиб ўтди. Унда Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти жамоаси ва докторантлари иштирок этди. Институтда докторлик (ДСк) илмий-тадқиқот ишини олиб бораётган Раҳматулло Раҳмонов “Ирригация эрозиясига учраган тупроқларда ғўзани сув тежамкор суғориш усулларининг илмий асослари” мавзусида тақдимот қилди. Илмий-тадқиқотдан кўзланган мақсад — ирригация эрозиясига учраган тупроқларда ғўзани парваришлашда эгатларда бир хил миқдорда сув тақсимлаш мосламасидан фойдаланиш, конфигурацияси турлича бўлган эгатлар орқали ҳамда томчилатиб суғоришни қўллаб, ювилиш жараёнларини камайтириш орқали пахтадан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришдан иборат. ⌛ Тадқиқотчи докторлик ишининг долзарблиги, бугунги экологик вазият учун аҳамиятли эканлигини илмий асослаб берди. Мавзу доирасида экспертларда бир нечта саволлар пайдо бўлди. Масалан: ирригация эрозиясига учраган ерларнинг қиялик даражасини аниқлаш ҳамда уларга боғлиқ ҳолда тупроқнинг сув-физик, агрофизикавий ва агрокимёвий хоссаларини қай даражада ўргангансиз? - дея савол беришди. Докторант Раҳматулло Раҳмонов илмий ишда аҳамият бермаган жиҳатларни ўзи учун билиб олганини билдириб, "Докторантлар куни" тадқиқотчилар учун ниҳоятда аҳамиятли бўлганини эътироф этди. Институтнинг таянч докторанти Озода Содиқова эса “Турли генеологияга эга ғўза дурагайлари асосида қимматли селексион ашёларни яратиш” мавзусидаги тақдимот қилди. Илмий изланишдан мақсад эса — келиб чиқиши турли ҳил бўлган интрогрессив ғўза тизмаларининг хусусиятларини битта генотипга мужассамлаштириш ва селексия учун бошланғич ашёлар яратишдан иборат. Ёш олима тадқиқотлари асосида олинган комплекс белгиларнинг ижобий мажмуига эга бўлган 3 та интрогрессив тизмалар институтнинг кичик нав синовига тавсия этилганини маълум қилди. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.