Докторантлар_куни

Бугун "Докторантлар куни" семинари Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти илмий изланувчилари билан бўлиб ўтди. Институтдан икки нафар тадқиқотчи ўзларининг илмий ишидан олинган натижалари ҳақида сўзлаб берди.
Докторант Малоҳат Юсупова “Шимолий минтақалардаги шўрланган ерларга мос уруғ мевалилар кўчатларини етиштириш ва боғларнинг ҳосилдорлигини ошириш технологиясини илмий асослаш” мавзусида илмий иш қилмоқда. У Хоразм вилояти шароитида вегетатив йўл билан кўпайтирилган олма, нок ва беҳи кўчатларидан интенсив боғлар ташкил этиш, ҳамда мева сифатини ва ҳосилдорлигини ошириш технологиясини ишлаб чиқишни мақсад қилган. Экспертлар тадқиқот натижаларини параметр ва схемалар асосида илмий асослашини, иш устида янада диққат билан ишлаши бўйича тавсиялар беришди.
Таянч докторант Ҳасан Ниёзов эса “Анорни агробиологик, технологик хусусиятлари ва биологик фаол моддалар ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги илмий тадқиқотидан олинган дастлабки натижалари ҳақида тақдимот қилди. Мақсад, анор навларининг агробилогик, технологик хусусияталарини баҳолаш ва анор мевасидан биологик фаол моддалар таркибига кирувчи элагвий кислота олиш технологиясини ишлаб чиқиш. Анор навларининг пўстидан БФМлар - элагик кислота, антоциан, катехин, танинлар каби табиий бирикмалар ажратиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
⌛ Экспертлар докторантлар ишини танқидий таҳлил қилиб, янада мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш бўйича тавсиялар беришди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе