Докторантлар_куни

#СПЕваКИТИ
⌛Соғлом таомланиш учун кунлик рационимизнинг 350-400граммни сабзавот ва кўкатлар ташкил этиши лозим.
Демак, қишлоқ хўжалигида энг кўп етиштириладиган ва экспортбоп маҳсулотлар ҳам айнан сабзавотлардир.
Бу йўналишда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари зиммасида катта масъулият бор. Бугун Миллий марказда бўлиб ўтган "Докторантлар куни"да ёш олимларнинг бу борада қилаётган ишлари тақдимот қилинди. Институтнинг 3-босқич таянч докторант Жамил Тўраев помидор дурагайларини яратиш борасида олиб бораётган илмий тадқиқоти натижалари ҳақида экспертларга маълумот бериб ўтди.
‼"Аввало, дурагай яратиш борасида қандай муаммо бор?- деган саволга тўхталсам, помидорнинг гетероз дурагайлари оддий навлардан эрта пишарлиги, меваларнинг тенглиги, сифати, касалликларга чидамлилиги билан иқтисодий жиҳатдан устун саналади. Дурагай помидор уруғини ишлаб чиқариш жуда қиммат ва кўп вақт талаб қиладиган жараён бўлиб, унда барча меҳнат ҳаражатларининг қарийб 70 фоизи кастрация, гулларни изоляция қилиш ва ўсимликларни маркалашга сарфланади. Шу муносабат билан олимларнинг саъй-ҳаракатлари дурагай уруғларни ишлаб чиқаришни соддалаштириш ва арзонлаштириш йўлларини излашга қаратилган"-деди докторант Жамил Тўраев.
Тадқиқотчи ишини экспертлар амалий жиҳатдан қониқарли деб баҳолади, бироқ назария устида ишлаш лозимлигини таъкидлашди.
Иккинчи тақдимотчи Жасур Раҳматуллаев эса "Картошканинг гермоплазмалардан фойдаланган ҳолда ултра эртапишар навини яратиш" устида тадқиқот олиб бормоқда. Ёш олим “ин витро” усулида картошканинг "Пском", "Л-1", "Л-2", "Л-5", "Тошкент-65" нав намуналарининг 200 донадан микро туганаклар ажратиб олиб, фитотрон камерасида экиб умумий ҳисобда 2905 дона мини туганаклар ажратиб олган. Шундан 244 кг супер-супер элита картошка уруғи етиштирган. Ушбу тадқиқотчи ишида ҳам илмий-тадқиқот иши амалий жиҳатдан яхши олиб борилаётгани, бироқ назария чуқур ўрганилмаётгани танқид этилди. Илм аввало назарий асосланган режалар, мақсад ва вазифалар устига қурилиши лозимлиги ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе