Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Докторантлар_куни

Докторантлар_куни
Беҳи селексияси учун бирламчи манбалар ажратиб олиш Бугун "Докторантлар куни"да Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ИИИ босқич таянч доктаранти  Акмал Холиқов "Беҳининг жаҳон генофондидан фойдаланиш асосида селексия учун бирламчи манбалар ажратиб олиш" мавзусида олиб бораётган тадқиқоти натижалари билан Миллий марказ экспертлар гуруҳини таништирди. Тадқиқотнинг асосий мақсади беҳи селексияси учун турли муддатларда пишадиган, қимматли хўжалик белгиларига эга, мева сифати юқори, серҳосил, қурғоқчиликка ва иссиққа чидамли бўлган намуналарни бирламчи манбаалар сифатида ажратиб олишдан иборат. Ёш олим 33 та нав ва намуналари қимматли хўжалик белгилари бўйича Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти тажриба далаларида мавжуд навларни морфо-биологик хусусиятлари ва хўжалик белгилари бўйича ўрганаётганини маълум қилди. ⌛Экспертлар мавзу йўналишини янада аниқлаштириш, ҳудудларни тўғри белгилаш ва ўтказилган таҳлилларни қайта кўриб чиқиш бўйича тавсиялар беришди. Бугунги семинарда видеоконференс алоқа орқали Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти таянч докторанти Ғолибжон Мирзабдуллаев ҳам тақдимот қилди. У кузги юмшоқ буғдойнинг маҳаллий янги навларини якка танлаш ҳамда дурагайлаш асосида яратиш борасида тадқиқот олиб бормоқда. Ёш олим тупроқ иқлим шароитларига мос, ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига бардошли, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, ҳосилдорлиги, дон технологик сифат кўрсаткичлари юқори янги маҳаллий кузги буғдой навини яратишни мақсад қилган. Оналик шакли учун “Андижон-2”, оталик шакли учун эса “Контата” навини танлаб олиб, маҳсулдорлиги ва дон технологик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, ноқулай ташқи муҳит омилларига ҳамда касалликларга дала шароитида чидамли АС-2010-Д21 линияси “Турон-1” нави сифатида Давлат нав синовига топширганини маълум қилди. Экспертлар ушбу ишни амалий жиҳатдан тўғри йўлга қўйилганини таъкидлаб назарий асослар билан исботлаш лозимлигини қайд этди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.