Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

“Докторантлар куни” да жиддий мунозаралар

“Докторантлар куни” да жиддий мунозаралар

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида анъанавий тарзда "Докторантлар куни" бўлиб ўтди. Унда тизимдаги Шоличилик ва Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтларининг докторантлари иштирок этди.
Очиғи, ҳар иккала толиби илм ҳам аграр соҳа илмида янгилик қилишни, тадқиқоти натижасида деҳқоннинг даромади ошишини ният қилган. Улар бу йўлда тинимсиз изланмоқдалар. Қўлга илинадиган, кўзга кўринадиган натижалар ҳам бор. Ҳали олдинда қилиниши лозим бўлган ишлар, таҳлиллар ҳам бисёр. Боиси, илмий ишни ҳимоя қилиш ўз-ўзидан бўлмайди.
Миллий марказда бўлиб ўтадиган "Докторантлар куни" доирасидаги семинарлар эса ёш олимларнинг илмий изланишлардаги камчиликларни тузатиш, маромига етказишда таъбир жоиз бўлса, полигон вазифасини бажармоқда. Бугунги семинар ҳам жуда қизиқ, баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

Дастлаб Шоличилик илмий тадқиқот институтининг 3-босқич докторанти Бахтиёр Қаландаров ўзининг “Стресс омилларга чидамли ва юқори ҳосил берадиган шоли навларини яратиш” мавзусидаги докторлик диссертация ишини тақдимот қилди.
У тадқиқотида маҳаллий ва хорижий генофонд намуналари асосида тупроқ-иқлим шароитига мос, абиотик омилларга чидамли, ҳосилдор ва сифат кўрсаткичлари юқори бўлган янги шоли навларини яратиш мақсадини олган. Тақдимотдаги маълумотларга кўра, тадқиқот босқичма-босқич амалга оширилган: нав-намуналар морфологик ва физиологик жиҳатдан ўрганилган, донорлар танлаб олинган, селексия босқичларида дурагайлар баҳоланган, янги тизмалар сараланган.

Иккинчи иштирокчи — Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг 3-босқич докторанти Миршароф Ўрақиов бўлди. Унинг тадқиқоти "Лалмикорликнинг нам билан ярим таъминланган минтақасида махсар ҳосилдорлигига экиш муддати ва меъёрларининг таъсири" мавзусига бағишланган.
Мақсад — нам етишмайдиган лалмикор ҳудудларда махсар етиштиришнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш. У фенологик фазаларда намдан фойдаланиш, бегона ўтлар ва касалликлар таъсири, мой чиқиш кўрсаткичлари ҳамда иқтисодий самарадорликни таҳлил қилганини маълум қилди.

Иштирокчилар ва экспертлар ҳар икки докторантнинг тақдимотини диққат билан тинглашди. Бир қарашда ҳаммаси жойида — илмда катта кашфиёт қилингандек тасаввур уйғотади. Аммо илм машаққатини чеккан, зеҳнияти юксалган устоз олимлар, бошқалар илғамайдиган нуқсонларни тақдимот пайтидаёқ қаламга олиб, муҳокама чоғида таҳлил қилади

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.