Диққат: совуқ, намлик, ёғингарчилик

Ўзгидромет маркази маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10-12-сентябр кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан паст намликдаги салқин ҳаво кириб келади.
10-12-сентябр кунлари Ўзбекистон бўйлаб баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.
11-сентябр куни Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида шамол тезлиги 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.
11-сенйтабр куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, 12-сентябр куни Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.
11-12-сентябр кунлари республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 10-13° илиқ, кундузи 25-28° иссиқ бўлади.