Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ДИҚҚАТ ЭъЛОН!

ДИҚҚАТ ЭъЛОН!
#танлов 8 март- Хотин қизлар куни муносабати билан қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган хотин-қизлар учун Миллий марказ томонидан “Аграр соҳанинг новатор олимаси” танлови эълон қилинади! Сиз Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги 12 та илмий-тадқиқот институтлари ёки агрохизматлар марказларидан бирида фаолият юритасизми? Ўзингизни изланувчан ва креатив деб биласизми? Демак, бу танлов айнан сиз учун! Танловнинг дастлабки саралаши тизим ташкилотларида бўлиб ўтади. Дастлабки босқичда ғолиб деб топилган бир нафар номзод Миллий марказда бўлиб ўтадиган финал босқичи йўлланмасига эга бўлади! Танлов шартлари жуда оддий! Бунинг учун ўз илмий фаолиятингиз ҳақида 5 дақиқадан ошмаган видеоролик тайёрлаб, ташкилот ҳакамлар ҳайъатига тақдим этасиз! 28 феврал санасидан бошлаб видеороликларнинг овоз йиғиш жараёнлари, Миллий марказнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали амалга оширилади. Баҳолаш жараёнида ҳакамлар ҳайъати томонидан ижодий ишнинг мазмун-моҳияти, долзарблиги билан бир қаторда ижтимоий тармоқларда кўришлар ва муносабатлар (лайк) сони ҳам ҳисобга олинади! Танлов якунларига кўра энг яхши деб топилган уч нафар иштирокчи Миллий марказ директори совринига эга бўлади! 1-ўрин учун – 10 млн сўм ва махсус диплом; 2-ўрин учун 8 млн сўм ва махсус диплом; 3-ўрин учун 5 млн сўм ва махсус диплом. Имкониятни қўлдан бой берманг! Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.