Диққат, эълон!

2026-йил ҳосили учун уруғлик ғалла етиштирмоқчи бўлган деҳқон ва фермерлар диққатига!
Уруғлик ғалла етиштириш бўйича танлов эълон қилинди! Энди ким сифатли, навдор ва талабларга мос буғдой етиштираман деса — “Э-уруғ” платформаси орқали ариза топшириши мумкин.
Муддат: 2025-йил 15-июлдан 5-август, соат 18:00 гача.
Ҳамма иш онлайн: телефон ёки компютер орқали платформага кириб, ҳужжатларни юклайсиз — навбат кутиш, қоғоз кўтариб юриш йўқ!
Танловда ким юца, ўша фермерга уруғлик ғалла экиш учун майдон ажратилади. Кейинчалик устидан назорат ва кўмак бўлади — тасодифий эмас, тизимли ёндашув!
Шошилинг, вақт чегараланган!
Сиз ҳам “Уруғ етиштириш меники!” дейдиган бўлсангиз — имкониятни бой берманг.
Қўшимча маълумотлар ва платформага кириш бўйича кўрсатмалар “Э-уруғ” ахборот тизими орқали тақдим этилади.
Уруғчиликни ривожлантириш марказининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари
WWW Факебоок Инстаграм Телеграм Ёутубе