Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Деҳқонлар_учун_тавсия

Деҳқонлар_учун_тавсия
Мошнинг «БАРҚАРОР» нави Тезпишар нав. Мошнинг ўсув даври 70-75 кун. Дукаклари поясининг устки қисмида шаклланиши (25-30 дона) терим жараёнини енгиллаштиради. Дуккакларининг биринчи терими майсаларнинг пайдо бўлгандан 55-57 кундан сўнг амалга ошириш мумкин. Уруғининг биологик пишиш даври 75 кун. Хосилдорлик 23,0-24,0 с/га (2 қаторли эгатларда экилганда) ташкил этади. 1000 уруғ вазни- 87-91 г. Уруғида оқсил- 18,7% ва крахмал- 1,7%ни ташкил этади. Уруғлари раёнлашган мош навларига нисбатан йирикроқдир. Экспортбоп нав. Экин алмашиниш тизимида сабзавот ва ғалла экинлари билан яхши уйғунлашади. Тупроқ унумдорлигини яхшилайди. Баҳорги ва ёзги экиш мавсумларида экишга яроқли бўлиб, юқори хосил олиш мумкин. Турли ҳил таомлар таёрлашда фойдаланиш мумкин. Ўсимликнинг кўк массаси чорва учун тўйимли озиқа ҳисобланади. Ушбу нав Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида яратилган.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.