Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Деҳқон учун қулай техника ихтиро қилинди

Деҳқон учун қулай техника ихтиро қилинди
Етилган картошкани тез йиғиштириб олиш деҳқон учун ширин ташвишлардан бири. Бироқ ҳосилни қўлда ковлаш анча-мунча вақт ва харажатни талаб қилади. Айниқса, такрорий экилган картошкани қиш-қировли кунларга қолдирмасдан йиғиб олиш учун махсус ускунадан фойдаланиш ҳам вақтни, ҳам нақдни тежайди. Боз устига бу ускуна картошкани ковлаб ҳеч бўлмаганда қопламаганда ҳам уюб кеца борми бу деҳқон учун катта имкониятда. Энди деҳқонлар ана шундай агрегатга эга бўлишлари мумкин. Сабаби Миллий марказ тизимидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти докторанти Жўшқин Эгамов ана шундай ускунани ихтиро қилган. Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида бўлиб ўтган навбатдаги “Докторантлар куни”да бу ҳақида маълум қилди. У “Энергиятежамкор картошка ковлагичга силиндрсимон элеватор уюмлагич ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш” мавзусида олиб борган тадқиқоти натижалари юзасидан экспертлар ҳузурида тақдимот қилди. Тақдимотчининг таъкидлшича, мавжуд картошка ковлагичлар кўп ҳолларда тупроқни самарали элай олмаслиги ва картошкани тарқатиб юбориши амалдаги катта муаммо ҳисобланади. Эгамов ихтиро қилган янги қурилма эса картошкани ковлаб уюмига тўплаб бериши билан ажралиб туради. Бу жараён картошка туганакларининг шикастланишини 3%дан камга тушириш, меҳнат сарфини 11,7%га қисқартириш, ёқилғи сарфини 24,8%га тежаш имконини берди. Натижада, янги ускуна картошка йиғим-теримида юқори самарадорликка эришиш имконини яратади. Ушбу ихтиро картошка етиштирувчи фермерлар учун ҳамёнбоп ва ресурс тежамкор ечим сифатида катта аҳамиятга эга. Бу албатта, докторант томонидан тадқиқот юзасидан билдирилган фикрлар. Тадқиқотнинг мавзуси ҳам илмий янгилиги ҳам долзарб! Негаки, бозорни импорт қилинган техникалар эгаллаётган бир пайтда ўзимизнинг олимлар ихтиро қилган ресурс тежовчи техникалардан фойдалансак нафақат рўзғоримиз балки мамлакат иқтисодиёти учун ҳам наф. Тўғри тадқиқотда ёш олим йўл қўйган камчиликлар ҳам бор. Буни қилни қирқ ёришга илми етадиган устоз олимлар тақдимотдаги таҳлиллардан бир зумда аниқлашди. Аниқланган камчиликларни тузатиш учун ёш олимга зарур таклиф ва тавсиялар ҳам беришди. "Докторантлар куни"нинг тартибига кўра битта семинарда иккита илмий муассаса докторантларига тақдимот қилиш учун имконият берилади. Миллий марказ тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти докторанти Суннатилло Нортожиев ҳам ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, Зоом платформаси орқали ўзининг “Буғдой селексияси учун турлараро дурагайлаш асосида глобал иқлим ўзгариши шароитларида қимматли манбалар яратиш" мавзусида олиб бораётган илмий изланиши натижалари хусусида экспертларга маълумот бериб, ўзининг ютуқ ва камчиликларини аниқлаб олди. Докторантнинг маълум қилишича, ушбу илмий изланиш Қашқадарё вилояти мисолида олиб борилмоқда. – Маълумки, глобал иқлим ўзгариши шароитида мавжуд буғдой навлари кўп ҳолларда иссиқлик ва қурғоқчиликка дош бера олмаяпти. Шу боис янги, чидамли навларни яратиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу сабабли ўз изланишларимда устозларим билан кўп йиллик буғдой генотиплари билан бир йиллик юмшоқ буғдой навлари орасида турлараро дурагайлаш ўтказдик, 20 та янги дурагай авлодларини олдик, улар орасида қурғоқчилик ва иссиққа чидамли, эртапишар ва юқори ҳосилдор генотипларни танлаб олишга эришдик, – дейди у ўз маърузасида. Мавзу долзарб, қўлга киритилган натижалар ҳам бор. Лекин шу билан биргаликда "пишитиш" лозим бўлган жиҳатлар ҳам. Экспертлар ана шу омилларга тўхталди. Ҳар бир таҳлилий маълумот устида чуқур таҳлил, ҳаттоки, баҳс ва мунозаралар бўлди. Тақдимотнинг муҳокама қисмида ёш олим ҳам ўзи учун зарур сабоқ олиб, аниқ йўналигларни белгилаб олган бўлса ажаб эмас. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.