Давра_суҳбати

Илм-фан ва тадбиркорлик интеграциясига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида бўлиб ўтган ушбу тадбирга Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтларида фаолият юритаётган аёл-қизлар ва Тошкент вилоятида ўз тадбиркорлиги билан ном таратган тадбиркор аёллар иштирок эди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси ва Тошкент давлат аграр университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.
⌛Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтиларида тадқиқот олиб бораётган олималар ўз стартап лойиҳалари билан иштирок этиб, глобал иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигини инновацион ривожланишига дахлдор илмий-тадқиқот ишлари ҳақида тақдимот қилдилар.
Шунингдек, давра суҳбатида Тошкент вилояти Паркент туманида ташкил этилган "Заркент гавҳари" фермер хўжалиги раҳбари Гавҳар Ризаева ҳам иштирок этиб, узум етиштириш ва майиз тайёрлашга ихтисослашган тадбиркорлиги ҳақида тақдимот қилди. Тадбиркор Садоқат Ашуралиева эса сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш борасида амалга оширган стартуп лойиҳаси ҳақида сўзлаб берди.
Давра суҳбатида аграр соҳа истиқболида илм-фан, инновация ва стартупларнинг муҳимлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар айтилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе