Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Давлат хизматчилари учун Японияда магистратурада таълим олиш имконияти: ЖДС стипендия дастурига қабул бошланди

Давлат хизматчилари учун Японияда магистратурада таълим олиш имконияти: ЖДС стипендия дастурига қабул бошланди
Япониянинг ЖДС (Прожект фор Ҳуман Ресоурке Девелопмент Счоларшип бй Жапанесе Грант Аид) стипендия дастури доирасида давлат хизматчилари учун 2026-йилги қабул бошланди. Дастур Ўзбекистоннинг истиқболли мутахассисларига Япониянинг етакчи университетларида магистратура босқичида бепул таҳсил олиш, касбий билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда халқаро тажриба орттириш имкониятини тақдим этади. Номзодларга қўйиладиган талаблар (2027-йил 1-апрел ҳолатига кўра) Ёш: 25–40 ёш; Маълумоти: бакалавр даражаси; Иш тажрибаси: камида 2 йил; Инглиз тили: ИЕЛЦ 5.0 ва ундан юқори. Аризалар 2026-йил 20-декабргача қабул қилинади. Онлайн семинарлар жадвали: 3-ноябр — 15:00–16:30; 5-ноябр — 11:00–12:30; 10-ноябр — 15:00–16:30; 12-ноябр — 11:00–12:30; 17-ноябр — 15:00–16:30; 19-ноябр — 11:00–12:30. Семинарларда дастур, иштирок этувчи университетлар, ариза топшириш талаблари ва танлов жараёни ҳақида батафсил маълумот берилади. Иштирок этиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Батафсил маълумот ва ариза топшириш: https://jds-scholarship.org/ ЖДС лойиҳаси офиси (Ўзбекистон) Манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 107Б, Халқаро бизнес маркази, 2-қават. Телефон: +998 78 140-15-60 / 61 Электрон почта: ждс.узбекистан1@жике.орг Иш вақти: душанба–жума, 09:00–13:00 ва 14:30–17:30. Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига мувофиқ, Бошқарув самарадорлиги агентлигига давлат хизматчиларининг хорижда таълим олишини қўллаб-қувватловчи халқаро стипендия дастурларида миллий ҳамкор функсиясини амалга ошириш вазифаси юклатилган. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш доирасида Япония халқаро ҳамкорлик марказининг ЖДС лойиҳаси билан олиб борилган музокаралар натижасида лойиҳа ташкилий қўмитасига раислик қилувчи сифатида Бошқарув самарадорлиги агентлиги вакили белгиланган. Расмий саҳифаларимиз Веб-сайт|Телеграм|Факебоок|Инстаграм|Ёу Тубе|Х|ин|WиКи|Алоқа

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.