Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Давлат мукофоти муборак бўлсин!

Давлат мукофоти муборак бўлсин!

Бироз олдин Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.

Фармонга мувофиқ тақдирланганлар орасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Аманов Ойбек Анварович ҳам бор. У “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Ушбу янгилик мамлакатимиз аграр соҳасида фаолият олиб бораётган барча олимларни бирдек қувонтирди.

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори, профессор Ойбек Амановни юксак давлат мукофоти билан чин қалбдан қутлайди ҳамда мамлакатимиз аграр соҳасида илмни ривожлантиришдаги самарали илмий фаолиятида янада катта ютуқлар тилаб қолади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.