Дастлабки ғолиблар аниқланмоқда

Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан интеллектуал фаолият йўналишида ўтказилган Сурхондарё вилояти ҳудудий танловида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Сурхондарё илмий-тажриба стансияси директори ўринбосари Хусниддин Мансуров томонидан яратилган “Барқарор” мош нави “Энг яхши селексия ютуғи” номинациясида ғолиб деб топилди.
Танлов давомида илмий ишланмаларнинг инновацион аҳамияти, амалий қиймати ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига татбиқ этиш имкониятлари баҳоланди. “Барқарор” мош навининг ушбу эътирофга сазовор бўлиши дуккакли экинлар селексияси йўналишида олиб борилаётган самарали илмий изланишларнинг муҳим натижаларидан бири бўлди. Танлов якунларига кўра, Хусниддин Мансуров республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиб, тегишли йўлланма билан тақдирланди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе