Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Далада қолган пластик қаёққа кетади?

Далада қолган пластик қаёққа кетади?
Кўп фермерда бир хотиржамлик бор: "Майдонни йиғиштирдим, чиқиндини четга суриб қўйдим – дала тоза." Аслида эса қишлоқ хўжалиги ерида қолган пластик бир нечта ўзаро боғлиқ йўлдан ҳаракат қилади ва ҳар бири охир-оқибат яна инсонга қайтиши мумкин. Биринчи йўл – тупроқ. Далада қолган плёнка, лента ва пакет бўлаклари ерга ишлов бериш пайтида тупроқ билан аралашади, чуқурга кириб кетади ва йиллар давомида янада майдаланади. Қишлоқ хўжалиги тупроқлари пластик ифлосланишининг муҳим тўпланиш жойларидан бирига айланмоқда. Заррачаларнинг тури, ўлчами ва миқдорига қараб, улар тупроқ тузилиши, ғоваклиги, ҳаво ва сув ҳаракати, шунингдек, унумдорликни таъминлайдиган фойдали организмлар ҳаётига таъсир қилиши мумкин. Иккинчи йўл – сув. Майда пластик бўлаклари ариқ, коллектор, дренаж ва суғориш суви орқали бир даладан иккинчисига, ундан дарё, кўл ва ер ости сувларига тарқалиши мумкин. Демак, бугун сизнинг далангизда қолган бир парча пластик эртага қўшни майдонга, кейин эса бутун сув тизимига етиб бориши эҳтимолдан холи эмас. Бу ерда ҳеч бир хўжалик бошқалардан бутунлай ажралган эмас. Учинчи йўл, энг ташвишлиси – ўсимлик ва озиқ-овқат занжири. Тажриба тадқиқотлари жуда майда заррачалар, айниқса нанопластиклар, муайян шароитларда ўсимликка илдиз ёки барг орқали кириб, бошқа тўқималарга ўтиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Йирикроқ микропластиклар эса тупроқ ҳолати, сув ва озуқа моддаларининг ўзлаштирилишига таъсир қилиб, ўсимликка билвосита зарар етказиши мумкин. Реал дала шароитидаги далиллар ҳали тўпланмоқда, аммо фотосинтез, ўсиш ва ҳосил сифатига эҳтимолий таъсирнинг ўзиёқ бугундан профилактика чораларини кўриш учун етарли асосдир. Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг "Янги Ўзбекистон" газетасида чоп қилинган мақоласидан олинди. Тўлиқ мақолани қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин: https://yuz.uz/oz/news/kozga-korinmas-xavf-mikroplastik-va-bizning-dalamiz Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.