Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Дала ерларидан мақсадли фойдаланиш — умумий натижадорликнинг гаровидир

Дала ерларидан мақсадли фойдаланиш — умумий натижадорликнинг гаровидир
▶Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Андижон вилоятига амалга оширган ташрифи давомида Андижон туманидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институтига қарашли Андижон илмий тажриба стансиясини кўздан кечирди. Бу ердаги 2 гектарлик майдонда тўқсонбости усулида саримсоқ пиёз экилган бўлиб, яна 1,5 гектар ҳудудда уруғлик пиёзлар сифат даражасида парвариш қилинмоқда. Шунингдек, мазкур дала ерларининг бир қисмида янгича технологик ёндашув асосида ҳам кичик ҳажмли пиёзларни нош услубида етиштириш йўлга қўйилган. Масъулларга кўра, ҳудуддаги 7 сотих майдонга Кореялик соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда замонавий иссиқхона ҳам ташкил қилинган бўлиб, унда эрта пишар сабзавот кўчатлари етиштирилади. Қолаверса, мазкур ҳудудда умумий 100 тонна сиғимга мўлжалланган музлаткичлар мавжуд. Ундан шу ернинг ўзида етиштирилган маҳсулотларни сифат даражасида сақлаш, уларни мижозларга етказиб бериш давомийлигини таъминлаш мақсадида фойдаланилади. Бу лойиҳа Германиянинг "ГИСС" ташкилоти билан ҳамкорликда йўлга қўйилган. Шунингдек, дала маданиятини шакллантириш, дарахтлар экиш, уларни сифатли парваришлаш бўйича бир қатор агротехник амалиётлар жорий этилган. Вазир бу ердаги барча саъй-ҳаракатларни кузатар экан, олиб борилаётган барча ишларни қониқарли дея баҳолади. Шу билан бирга, ҳудуддаги лаборатория хоналари билан ҳам танишди. Лабораториялардаги жиҳозлар чет элдан олиб келинган бўлиб, ходимларнинг илмий изланиш олиб бориши учун шароитлар етарли. И.Абдураҳмонов барча мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланган ҳолда натижадорликни таъминловчи лойиҳаларни амалга ошириш, экинларни парваришлаш ва уруғлик пиёзларни етиштиришда истиқболли навларни танлаб, самарадорликни ошириш борасида қатор топшириқлар берди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.