Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

КОП29: Ўзбекистонлик олим Оролбўйи минтақасида аграр соҳани ривожлантиришдаги халқаро ҳамкорлик натижалари хусусида маъруза қилди

КОП29: Ўзбекистонлик олим Оролбўйи минтақасида аграр соҳани ривожлантиришдаги халқаро ҳамкорлик натижалари хусусида маъруза қилди
Иқлим ўзгариши билан боғлиқ ортиб бораётган глобал таҳдидлар давлатларни, халқларни ўзаро бирлашган ҳолда ҳаракат қилишга ундайди. Шу кунларда Боку шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенсияси Томонлари конференсиясининг 29-сессияси (КОП29) айни мақсадларга қаратилган. Ушбу конференсияда Миллий марказ тизимидаги Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Бекмурод Турдишев ҳам иштирок этди. У конференсияда Абу-Даби тараққиёт жамғармаси (АДФД) томонидан молиялаштирилган ва Халқаро шўрланган тупроқлар биодеҳқончилиги халқаро маркази (ИКБА) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Қорақалпоғистоннинг деградацияга учраган ҳудудларида барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш” лойиҳаси тўғрисида маъруза қилди. Бекмурод Турдишев ўз маърузасида ушбу лойиҳа ҳудудда экотизимни тиклаш ва қишлоқ хўжалиги амалиётини такомиллаштиришга ёрдам берувчи инновацион усулларни жорий этишга, шунингдек, СДГ 17 (барқарор ривожланиш учун ҳамкорлик) доирасида кўп томонлама ҳамкорликни кучайтиришга қаратилганини қайд этди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.