Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги «City Palace Hotel Tashkent» меҳмонхонасида «Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон» мавзусидаги II миллий конференция бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Президентининг Матбуот котиби Шерзод Асадов, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси бошқаруви раиси Шерзодхон Қудратхўжа, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Нозима Давлетова ва бошқалар қатнашмоқда.
Анжуманда, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов, Сенат қўмита раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев, Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова, Ўзбекистон журналистлари уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров сўзга чиқиб, ахборот хизматлари фаолияти юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Конференфияга 180 га яқин вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари таклиф этилган.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт