Хабар бериб бораётганимиздек, юртимизда бўлиб турган Халқаро КИММЙТ (Интернатионал Маизе анд Wҳеат Импровемент Кентре) илмий маркази вакиллари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги ғаллачилик соҳаси билан шуғулланувчи илмий муассасалар фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Мулоқотлар давомида халқаро тажриба алмашинуви, ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ва истиқболли лойиҳалар бўйича келишувларга эришилмоқда.
Меҳмонларнинг навбатдаги манзили — Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти бўлди.
Ташриф давомида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини илмий асосда ривожлантириш, мавжуд агроресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш масалалари бўйича фикр алмашилди. Айниқса, ғаллачилик йўналишини илм-фанга асосланган ёндашувлар орқали модернизация қилиш таклифлари илгари сурилди.
Ушбу ташриф халқаро тажриба ва илғор иш услубларини чуқур ўрганиб, уларни миллий амалиётга татбиқ этиш орқали барқарор ва самарали қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга хизмат қилиши билан муҳим аҳамиятга эга.




