Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ЧОРВА УЧУН СИФАТЛИ ОЗУҚА ЕТИШТИРИШДА ГЕРМАНИЯЛИК МУТАХАССИСЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК

ЧОРВА УЧУН СИФАТЛИ ОЗУҚА ЕТИШТИРИШДА ГЕРМАНИЯЛИК МУТАХАССИСЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Иқлим ўзгарувчанлигига чидамли ем-хашак экинларни синовдан ўтказиш ва танлаш, ҳамда уруғчилигини такомиллаштириш бўйича семинар ташкил этилди. “Сўнгги йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасига тупроқ унумдорлиги ва сув ресурсларининг кескин танқислиги катта таъсир кўрсатмоқда. Тўғридан-тўғри денгизга чиқиш йўли бўлмаган мамлакат сифатида эса, келажакда экстремал об-ҳаво ҳодисаларига ҳам кўпроқ дуч келиш эҳтимоли юқори. Бундай қийинчиликларга қарамай, Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида ўзини-ўзи таъминлашга эришиш йўлида ҳаракат қилмоқда. Бунда асосий эътибор чорва ҳайвонларига қаратилмоқда. Чорвачиликда сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш энг муҳим тармоқлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистонда сут маҳсулотлари етказиб бериш соҳаси ривожланган, аммо унумдорлиги нисбатан пастлигича қолмоқда. Ҳозирда, “Деҳқон хўжаликлари” деб номланувчи кичик корхоналар чорва молларининг 92 фоизини ўзида сақлайди, сутнинг 95% ини ишлаб чиқаради, экин майдонларидаги деҳқончилик улушинг 15% ҳам айнан деҳқон хўжаликлари таркибида”, - дейилди лойиҳа дастурида. Экспертлар жаҳон стандартларига мос фермаларни ташкил этиш, озуқа экинларни етиштириш ва тўйимлигини ошириш борасида Германия тажрибаси билан илмий-тадқиқот институтлари олимларини таништирди. Ўзбекистон шароитига мос чорва озуқаларини етиштириш борасида икки томон мулоқоти бўлиб ўтди. Семинардан техник ва институционал экспертизани рағбатлантириш, агроекологик тамойиллар асосида барқарор ва иқлимга чидамли уруғлик, ем-хашак ишлаб чиқариш, маҳаллий сут етказиб бериш даражасини ошириш, немис ва ўзбек хусусий ҳамда давлат муассасалари ўртасида тажриба алмашиш каби мақсадлар кўзланган. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.