Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Чироқчи туманнинг Салим Жураев ҳудудидаги "Пахта-ғалла" фермер хўжалигида ғалла ниҳолларини минерал ўғитлар ва биосимуляторлар билан баргдан озиқлантириш ва суғориш бўйича кўргазмали…

Чироқчи туманнинг Салим Жураев ҳудудидаги "Пахта-ғалла" фермер хўжалигида ғалла ниҳолларини минерал ўғитлар ва биосимуляторлар билан баргдан озиқлантириш ва суғориш бўйича кўргазмали…
семинар бўлиб ўтди. Семинарда туман ҳокими Нодир Эркаев, вилоят Илмий тадқиқот институти вакили олим Ойбек Омонов туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Зокир Эшалиев, туман агроинспексия бўлими, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги туман бўлими масъуллари ва агрономлар, ғаллачилик йўналишидаги кластерлар ва фермерлар иштирок этдилар. Семинарда масъуллар ғалла ҳосилдорлиги ва дон сифати ўсимликнинг ўсиш даврида етарли миқдордаги зарур минераллардан иборат озуқа элементлари билан таъминланиш даражасига боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтишди. Туманда бошоқли дон экинларини етиштиришда белгиланган агротехник чора-тадбирларни юқоридаги тавсиялар асосида ўз муддатларида сифатли бажарилиши мавжуд ғалла майдонларидан мўл ҳосил олишни таъминлайди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.