Буюк Британиянинг нуфузли Охфорд Бусинесс Гроуп нашрида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг “Он тҳе скиенке-дривен трансформатион оф Узбекистанъс агрикултурал сектор” (“Ўзбекистон…

қишлоқ хўжалиги секторининг илм-фанга асосланган трансформацияси”) сарлавҳали интервюси эълон қилинди.
Интервюда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий трансформация жараёнлари, жумладан, пахта майдонларини юқори қўшилган қийматга эга мева-сабзавотчилик йўналишларига ўтказиш, суғориш инфратузилмасини модернизация қилиш ҳамда юқори талабга эга халқаро бозорларга чиқиш учун зарур совутиш занжири ва сертификатлаш тизимларини ривожлантириш масалалари ёритилган.
ℹШунингдек, интервюда қишлоқ хўжалиги қиймат занжирларига халқаро ва хусусий капитални жалб этишда АНОРА платформасининг ўрни, илм-фанга асосланган ёндашувлар орқали қўшимча харажатларсиз ҳосилдорликни ошириш имкониятлари ҳамда совутиш-логистика, агроқайта ишлаш ва рақамли фермер хўжалиги бошқаруви йўналишларидаги инвестиция имкониятлари ҳақида сўз юритилган.
Унда қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва соҳада хусусий инвестициялар учун янги имкониятлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Интервюнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм