Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бухорода мобил агрохизмат кўрсатиш маркази фаолият бошлади

Бухорода мобил агрохизмат кўрсатиш маркази фаолият бошлади
Бухоро вилоятида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида замонавий мобил агрохизмат кўрсатиш маркази фаолияти йўлга қўйилди. Лойиҳа Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Бу эса марказ фаолияти халқаро тажриба ва илғор ёндашувларга асосланганини кўрсатади. Мазкур мобил агрохизмат маркази орқали жойларда агрономик маслаҳатлар бериш, тегишли илмий муассасалар билан ҳамкорликда тупроқ ва экин ҳолатини таҳлил қилишга кўмаклашиш, ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, рақамли ечимлардан фойдаланишга кўмаклашиш каби қатор муҳим хизматлар кўрсатилади. Энг муҳими, бу хизматлар фермер ва деҳқонларга бевосита яқинлаштирилади. Яъни илмий-тадқиқот институтларида яратилган янги экин навлари, илмий ишланмалар, агротехникалар, билим ва маслаҳатлар бевосита ишлаб чиқаришга татбиқ этилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, билим ва инновацияларни бевосита ишлаб чиқаришга интеграция қилиш қишлоқ хўжалигида самарадорликни оширади. Марказнинг очилиш маросимида Республика агрохизматлар маркази, Бухоро вилояти ҳокимлиги масъуллари, олимлар, мутахассислар, фермерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.