Бухоро вилоят ҳокими бошчилигида Бухоро тумани Истиқбол МФЙ “Шариф Мирзо” фермер хўжалигида чигит экиш бўйича вилоят кўргазмали семинари ўтказилди.

Семинарда ерга плёнка остида ва очиқ майдонда чигит экиш агротехник талаб ва меъёрлари, техникалар созлиги, чигитни бир текис ундириб олиш билан боғлиқ жараён амалий машғулот тарзида тушунтириб берилди.
Кўп йиллик тажрибадан келиб чиққан ҳолда жорий мавсумда ҳам вилоятда эртапишар “Бухоро-102”, “Бухоро-10” (“Сардор”), “Порлоқ” ва ўртапишар “Бухоро-6”, “Бухоро-8” каби маҳаллийлаштирилган ғўза навларини экиш режалаштирилган.
Тадбирда Вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоят Агрохизматлар маркази ҳамда туманлар секторлари, туман ҳокими ўринбосарлари, соҳага масъул ташкилот ва корхоналар, пахта-тўқимачилик кластерлари, олимлар ва мутахассислар, пахта–тўқимачилик кластер корхоналари мутасаддилари, фермерлар қатнашдилар.
Жорий йилда вилоят пахтакорлари 96 минг 220 гектар майдонга чигит экиб, ўтган йилгиданда салмоқли “оқ олтин” хирмони барпо этиш тараддудида. Бу жараёнда вилоятдаги 11 та пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан туманлардаги жами 3 минг 38 та фермер хўжалиги билан саноат учун қимматбаҳо хом ашё етиштиришга доир шартномалар тузилган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе