Бугундан, яъни 07.04.2022 кунидан Тошкент вилояти Агрохизматлар марказида Тошкент вилояти маҳаллаларида фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчилари учун семинар-тренинглар старт олди

Дастлабки ўқув вилоятнинг Бекобод, Оққўрғон туманлари ҳамда Бекобод ва Нурафшон шаҳарларидан келган 137 нафар ҳоким ёрдамчиларига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Миллий марказ масъуллари томонида "Агросубсидия.уз", "Агроилм.акис.уз" платформалари, АКИС хизматлари ва кам таъминланган аҳоли учун берилган имтиёзлар хусусида тақдимот қилинди.
Маълумот учун: 2 ой давомида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази томонидан аҳоли даромадлари хусусан фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳосилдорлигини ошириш юзасидан фойдали тавсиялар ҳамда АКИС томонидан кўрсатиладиган агрохизматлар таништирилади.