Бугун шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун!

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан “Навоий ижоди – маънавият сарчашмаси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Миллий марказ бўлим бошлиғи Шаҳноза Эргашева томонидан Навоий ижодида умуминсоний ғоялар юксак пардаларда куйлангани, мутафаккирнинг ўзбек адабий тили ривожидаги ўрни хусусида маълумот берилди.
Шунингдек, шоирнинг деҳқончилик ҳақидаги фикрлари “Маҳбуб ул-қулуб” асаридан олинган мисоллар билан асосланиб, мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигида деҳқонларнинг ўрни нақадар аҳамиятли эканлиги таъкидланди.
Тадбир давомида иштирокчилар қизиқарли саволларга тезкор жавоблар қайтариб, Навоий ижодини қай даражада билишларини намоён қилдилар.
Миллий марказ тизимидаги ташкилотлар ходимлари ЗООМ дастури орқали иштирок этдилар
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ