"Бугун нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақамиз маданий ҳаётидаги муҳим воқеага гувоҳ бўлиб турибмиз. Шундай кунда сизларни Тошкент Замонавий санъат марказида қутлаш мен учун катта шараф.…

Бугун Марказий Осиёда илк бор замонавий санъатга ихтисослашган, доимий фаолият юритувчи муассаса ўз эшикларини очмоқда", - Саида Мирзиёева
Президент Администрацияси раҳбари мазкур марказ Ўзбекистоннинг дунёга очиқлиги, янгиликка интилиши ҳамда турли маданиятлар ва қарашларга бўлган юксак ҳурматининг амалий ифодаси эканлигини маълум қилди.
"Тошкент азалдан турли халқлар ва маданиятларни ўзаро боғлаб келган шаҳардир. Асрлар давомида турли қарашлар, урф-одатлар ва маданиятлар унинг ўзига хос муҳитини шакллантирган", - деди Саида Мирзиёева
https://t.me/Rasmiy_axborot_official