Бугун Миллий марказ тизимидаги Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Бекмурод Турдишевнинг таваллуд топган куни.

Бекмурод Турдишев ўзининг аграр соҳадаги илмий фаолиятини 1987-1992 йилларда К.А.Темирязев номидаги Москва қишлоқ хўжалиги академияси талабалигидан бошлаган.
Олийгоҳни тугатгач, она юрти Қорақалпоғистонга қайтиб келиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида турли вазифаларда меҳнат қилди. Бироқ умрининг асосий қисми ва фаолиятини Қорақалпоқ элида деҳқончилик маданияти ва илмини юксалтиришга хизмат қилиб келаётган илмий даргоҳ Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти билан боғлади. Ватанга садоқат ва катта муҳаббат билан илмни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Ўтган давр мобайнида ушбу илмий муассасада кўплаб шогирдларга устозлик қилиб, ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган экин навларини яратишга раҳбарлик қилиб келяпти.
Катта олим, “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони соҳиби Бекмурод Турдишев бугун ўзининг муборак 60 ёшини нишонламоқда.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва жамоаси Бекмурод Турдишевни бугунги таваллуд куни билан самимий қутлаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, илмий ишларида муваффақият ва эзгуликлар тилаб қолади!
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе