Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Буғдой занг касалликларига қарши кураш бўйича халқаро семинар ва тренинг ўтказилди

Буғдой занг касалликларига қарши кураш бўйича халқаро семинар ва тренинг ўтказилди
Тошкент шаҳридаги Франкфорт меҳмонхонаси ҳамда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида “Буғдой занг касалликларининг олдини олиш ва бошқариш бўйича миллий стратегия ҳамда фавқулодда чоралар режаси” мавзусида халқаро семинар ва “Буғдойнинг занг касалликларига чидамли навларини яратиш” бўйича тренинг ташкил этилди. БМТнинг ФАО ташкилоти ва Туркия озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик дастури доирасида ўтказилган тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, ФАОнинг Ўзбекистон ва Туркиядаги ваколатхоналари, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Занг касалликлари – Марказий Осиё учун таҳдид Мутахассисларнинг таъкидлашича, буғдойнинг занг касалликлари минтақадаги ҳосилдорликка жиддий зарар етказиб, озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Айниқса, споралар ҳаво орқали тез тарқалиб, бир вақтнинг ўзида бир нечта мамлакатга юқиши ва йирик эпидемиологик йўқотишларга сабаб бўлиши мумкин. Муҳокамалар ва истиқболли режалар Семинар давомида: Касалликларни мониторинг қилиш, Янги технологияларни жорий этиш, Зарурий чораларни белгилаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, фермерлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассислари учун махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни тизимли тарзда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. Тренинг доирасида Туркия ва Швесиянинг етакчи университетлари олимлари иштирок этиб, замонавий илмий ёндашувлар ва инновацион технологиялар бўйича маърузалар тақдим этдилар.Мазкур халқаро ҳамкорлик Марказий Осиёда буғдой ҳосилдорлигини ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.