Буғдой селексиясида янги имкониятлар: Ўзбекистон ва КИММЙТ ҳамкорликни кенгайтиради

АҚШда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Халқаро маккажўхори ва буғдой селексияси маркази (КИММЙТ) бош директори Брем Говардс билан учрашди. Мулоқотда ғаллачиликни модернизация қилиш, илғор селексия технологияларини жорий этиш ва мутахассислар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Вазир Ўзбекистон билан ҳамкорлик учун КИММЙТ раҳбариятига миннатдорлик билдирди. Брем Говардс эса мамлакатимиз жадал ривожланаётганини таъкидлаб, бу ўзгаришларга шахсан гувоҳ бўлганини қайд этди.
Айни пайтда КИММЙТ билан ҳамкорликда Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг илмий салоҳиятини ривожлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе