Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

бу_қизиқ

бу_қизиқ
ОЛМА ҚУРТИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ Олма қуртига қарши дарахт гуллаган пайти ишлов бериш мумкин эмас. Умуман олганда, олмага қурт қаердандур келмайди. У дарахт танасида яшайди. Унга қарши куздан бошлаб ҳаракат қилиш керак. У дарахт пўстлоқлари орасида, шох остида, омборхона ва бошқа ҳимояланган жойларда, ёш боғларда эса илдиз бўғзи атрофидаги тупроқнинг 3 см гача чуқурлигида қурт шаклида қишлайди. Кураш чоралари. Агротехник тадбирлар – кузда хазон баргларни тўплаб кўмиб юбориш, дарахт танасини эски пўстлоқлардан тозалаш, дарахтлар атрофини чопиқ қилиш, дарахтлар танасини оқлаш, боғларда тутқич белбоғлар боғлаш, пишмасдан зарарланиб тўкилаётган меваларни териб олиш яхши натижа беради. Биологик усул. – Трихограмма, Бракон, Олтинкўз биомаҳсулотларини қўйиш керак бўлади. Кимёвий усул. – Децис, Би-58, Корбофос, Атилла супер, Карате, Нурелл-Д, Киллер ва бошқа химиявий препаратлардан фойдаланиш яхши самара беради. АКИС УЗБЕКИСТАН

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.