Бу_қизиқ

Гулкарам гумусга бой енгил ва қумоқ тупроқларда яхши ўсиб ривожланади. Унинг илдиз тизими кучсиз ривожланганлиги сабабли тупроқда озиқ моддаларнинг кўп бўлишини талаб қилади ва нитрофил ўсимлик бўлиб азотли ўғитларга жуда талабчан. Таркибида нитратларни кўп сақлайди. Нитратларнинг рухсат этилган миқдори 2000 мг/кг.
Бир тонна бош ҳосил қилиши учун у тупроқдан 9,4-16,2 кг азот, 3,1-4,1 кг фосфор, 12,0-19,1 кг калий олади. Бу оқбош карамга нисбатан икки баробар кўпдир. Озиқ моддаларнинг 70-75% ни у бош ҳосил қилиш даврида қабул қилади. Барглар ўсиши ва ривожланиши даврида у кўпроқ азотга, бош шаклланаётган даврда эса азот билан биргаликда калий ва фосфорга талабчан бўлади. Гулкарам етиштирилаётган майдонларга 4-5 кг/га руҳ ва бор моддалари солиш яхши самара беради.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ