Бу_қизиқ

Витамин, клетчатка ва калсийга бой бўлган кейл карами ҳақида биласизми?
Карамдошлар оиласига мансуб кейл халқ тилида "пекин карами" деб номланувчи бу карам бошқалардан калорияси камлиги, саломатлик учун муҳим саналган клечатка, фитонутриент ва минералларга бой экани билан ўзига хосдир.
Бир порсия хом карамда (200 граммга яқин) қуйидагилар мужассам бўлади:
33 калория;
1 грамм ёғ;
0 миллиграмм холестерин;
25 миллиграмм натрий;
329 миллиграмм калий;
6 грамм углевод;
3 грамм оқсил;
2,5 грамм клечатка;
А витаминининг 133 фоиз кунлик меъёри;
К витаминининг 134 фоиз кунлик меъёри;
калсийнинг 10 фоиз кунлик меъёри;
Б6 витамининг 10 фоиз кунлик меъёри;
магнийнинг 7 фоиз кунлик меъёри.
Карамдаги микроелемент, антиоксидант ва витаминлар қуйидагича фойда беради:
‼Сурункали касалликларнинг келиб чиқиш хавфини камайтиради.
Кўриш қобилиятини сақлашга ёрдам беради. Бир порсия карамда лютеин каротиноиди, зеаксантин ва бета-каротиннинг кунлик меъёридан кўпроғи мужассам бўлади. Ушбу моддалар кўз тўқималарини ултрабинафша нурларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади ва катарактанинг келиб чиқиш хавфини камайтиради.
Қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. Карам, шунингдек, бошқа сабзавотлар таркибидаги калий, калсий ва магний, натрийнинг таъсирини нейтраллаштиради. Суякларни мустаҳкамлайди чунки унда калсийнинг 10 фоиз кунлик нормаси бўлади.
Карам бир қарашда унча кўп бўлмаган, яъни 2 грамм клечаткани ўз ичига олади. Аммо тайёрланган салат ёки пиширилган ҳолида истеъмол қилинса, 8—10 грамм клечатка билан тўйиниш мумкин.
Карамни хомлигича истеъмол қилиш керакми?
Хоҳишга қараб истеъмол қилиш мумкин. Аввалроқ ўтказилган тадқиқотда қайнатилган карамнинг фойдаси хоминикидан кам эмаслиги аниқланган. Рационда қанча кўп бўладиган бўлса, шунча яхши. Фақат клечатка ва фойдали моддалардан холи бўлгани сабаб карам шарбатини истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе