Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бу_қизиқ

Бу_қизиқ
Гуар (Кямопсис тетрагонолоба) ўсимлиги Гуар – дуккакдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўцимон ўсимлик бўлиб, ўсимлик бўйи турли маданий навларида 70–200 смни ташкил этади. Пишиб етилмаган дуккаклари сабзавот сифатида, пишиб етилган дони озиқ-овқат, қандолатчиликда ва саноатда кенг фойдаланади. Шунингдек пояси ва дони чорва, парранда учун тўйимли озуқа ҳисобланади. Тупроқни унумдорлигини оширишда эса сидерат сифатида фойдаланилади. Гуардан Ҳиндистонда қадимдан диабет, астма, шомоллаш касалликларини даволашда кенг фойдаланиб келинади. Унинг шифобахшлик хусусиятларини замонавий тиббиёт ҳам исботлади. Гуар – уруғидан экстраксиялаш орқали олинадиган гуар смоласи (гуар смоласи ёки гуар сақичи) озиқ-овқат саноатида маҳсулотлар ёпишқоқлигини оширувчи ҳамда қуюқлаштирувчи озиқ-овқат қўшимчаси сифатида кенг қўлланилади. Кимёвий табиатига кўра полимер бирикмалар гуруҳига кириб, ўзида галоктозалар қолдиқларини сақлайди. Гуар ўта қаттиқ ва юқори эластиклик ҳамда сувда яхши эриш хусусиятига эгалиги билан аҳамиятли ҳисобланади. Ёгуртлар, маёнезлар, сметана, сут, кефир, пишлоқ, соуслар, кетчуплар, тез тайёрланадиган овқатлар, музлатилган дессертлар олишда кенг қўлланилади. Гуар унидан буғдой унининг ўрнини босувчи ун тайёрлаш мумкин, чунки гуар унида глютен моддаси мавжуд эмас. Бунда гуар смоласи организмда жуда секин ўзлаштирилганлиги учун одамнинг тўйимлилик ҳиссини узоқ вақт ушлаб туради. Овқатнинг ўзлаштирилишини секинлаштириши оқибатида глекемик индекснинг пасайишига олиб келади. Бундан ташқар гуар уруғидан олинадиган табиий тола ҳам саноат учун қимматли ҳомашёдир. Бундан ташқари унинг смоласи – косметикада шампун, кремлар ва ласонлар ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилади. Шунингдек, гуар смоласи нефт бурғулаш саноатида ҳам ас қотади. Дунё бўйича 80% гуар Ҳиндистонда етиштирилади. Шунингдек, Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмида, шунингдек АҚШнинг Техас штатининг ярим қурғоқчил ҳудудларида, ҳамда Австралия ва Африка мамлакатларида ҳам экилади. Кейинги йилларда Россия Федерациясининг жанубий ҳудудларида ҳам ушбу ўсимлик кўп экилмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.