Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бу_қизиқ

Бу_қизиқ
#Факт Дунёдаги энг қиммат қовун ва тарвуз ҳақида эшитганмисиз? Нархи кишини ҳайратга солувчи қовун-тарвузлар Япониянинг Хоккайдо оролида етиштирилади. Ушбу маҳсулотларнинг нархи ақл бовар қилмас қийматда бўлса-да уларнинг ўз харидорлари бор. Хоккайдода етиштириладиган “Денсуке” деб аталадиган қора рангли тарвузнинг бир донаси 10 килограммгача тош босиши мумкин. У дунёдаги жуда ҳам ноёб маҳсулот саналади ва ҳар йили бор-йўғи 100 дона тарвуз етиштирилади. Унинг харидорлари тарвузнинг уруғи тупроққа қадалиши билан 4500 АҚШ долларигача пул атаб қўяди. Бу тарвуз Японияда бу антиқа озуқагина эмас, балки қимматбаҳо совға ҳамдир. Унинг энг арзон баҳога сотилгани ҳам 200 АҚШ долларидан зиёд бўлган. Лекин бу нархга “Денсуке” тарвузларини топиш қийин. 2008 йили 11 килограммлик тарвузни йирик супермаркет эгаси Кейити Судзукиу 6500 АҚШ долларига сотиб олган. Энг қизиғи уни олган харидор журналистларга “тарвузнинг 90 фоизи сувдан иборат эканлигидан хабарим бор” деб жавоб берган. Хаккайдо оролида етиштириладиган “Юбари” қовунлари ҳам жуда машҳур ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, “серсув, ширали ва ўткир таъмли” деб баҳо берилган бу қовунларни истеъмол қилган киши аввал қовун таъмини, сўнгра тарвуз, ютиниш чоғида эса ананас таъмларини туйишлари мумкин. Ушбу қовуннинг бир донаси ўртача 160 АҚШ доллари атрофида сотилади. Бироқ, эаст-фруит.ком порталининг маълумотига кўра ушбу қовун бир сафар кимошди савдосида 23 минг 500 АҚШ долларига сотилган. Ишониш қийин, аммо бу факт! Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.