Бу_қизиқ

Аграр соҳага оид қизиқарли фактлар
Ер юзидаги ишлатиладиган ичимлик сувининг тахминан 70 фоизи қишлоқ хўжалиги учун сарфланади. Энг кўп сув сарфланадиган экинлар ғалла, шоли ва ва пахта экан.
Пермакултура – келажак технологияси: пермакултура бугунги кунда қишлоқ хўжалигидаги энг экологик усуллардан бири бўлиб, табиатга зарар етказмайдиган тарзда озиқ-овқат етиштиришни мақсад қилади.
Бамбук дунёда энг тез ўсадиган ўсимлик экан. У бир кунда 91 см гача ўсиши мумкин! Ундан қурилиш, текстил ва озиқ-овқат саноатида фойдланилади.
Қишлоқ хўжалигида дронлар экинлар ривожини кузатиш, сув етказиб бериш, ҳатто зараркунандаларни топиш учун фойдаланилади. Бу усул вақт ва ресурсларни тежайди.
Қуёш панеллари ва қишлоқ хўжалиги: “Агроволтаика” технологияси қуёш панелларини қишлоқ хўжалигида қўллаш орқали электр энергияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқаришни бирлаштиради.
Роботлашган фермерлик: Япония каби ривожланган давлатларда робот фермерлар помидор ва сабзавотларни йиғиб олиш, уларни саралаш билан шуғулланади. Бу ишчи кучининг етишмаслигини камайтиришга ёрдам беради.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе