Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бременда пахтачилик ва тўқимачилик масалалари муҳокама қилинди

Бременда пахтачилик ва тўқимачилик масалалари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 25–27 март кунлари Германиянинг Бремен шаҳрида пахтачилик ва тўқимачилик саноатига бағишланган 38-халқаро Бремен пахтачилик конференсияси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг етакчи пахта етиштирувчи мамлакатлари, илмий-тадқиқот муассасалари, халқаро ташкилотлар ҳамда йирик саноат компаниялари вакиллари иштирок этиб, соҳанинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги ривожланиш йўналишларини муҳокама қилди. Анжуман доирасида барқарор пахта етиштириш, селексия ва уруғчилик, рақамли технологияларни жорий этиш, иқлим ўзгариши шароитида самарали агротехнологияларни қўллаш, пахта сифатини баҳолаш, логистика ва глобал қиймат занжири, шунингдек, тўқимачилик саноатида инновацион ечимлар каби долзарб масалалар кенг муҳокама қилинди. Мазкур нуфузли тадбирда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Шодмон Намозов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол иштирок этди. Делегация вакиллари халқаро экспертлар, илмий доиралар ҳамда саноат вакиллари билан пахтачилик соҳасида инновацион ёндашувлар, селексия ва уруғчиликни ривожлантириш, илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан самарали музокаралар олиб борди. Ўзбекистон делегациясининг мазкур конференсиядаги иштироки мамлакатимизда пахтачилик соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, илмий ишланмалар ва инновацион ёндашувларни халқаро ҳамжамиятга тақдим этиш, шунингдек, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда соҳанинг барқарор ривожланишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.