Бош вазир ўринбосари Жамшид Хаджаев Миллий марказга ташриф буюрди

Аграр соҳа илмида ва АКИСда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хаджаев бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига ташриф буюрди. Даставвал Оман султонлиги билан ҳамкорликда фаолияти йўлга қўйилган "Атяб интернатионал сервикес" лабораторияси фаолияти кўздан кечирилди. Мазкур лаборатория томонидан берилаётган сертификат орқали маҳаллий тадбиркорларимиз қишлоқ хўжалиги махсулотларини хорижга экспорт қилмоқда.
Жамшид Хаджаев Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигида фаолияти йўлга қўйилган "ГС-БИО-АГРО" инвитро лабораторияси билан ҳам яқиндан танишди. Мазкур лабораторияда дунёга машхур картошка туганаклари инвитро усулида кўпайтирилмоқда.
Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов Фундаментал тадқиқотлар маркази (Кентер оф Эхкелленке) лойиҳаси ҳақида ахборот берди. Келгусида ушбу мавзеда қишлоқ хўжалиги кампуси яратилиши ҳақида тақдимот қилди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Хаджаев томонидан Фундаментал тадқиқотлар маркази (Кентер оф Эхкелленке) ва бошқа замонавий илмий инфратузилма обектлари қурилишига оид қўшимча кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг Жанубий Корея грант лойиҳалари асосида барпо этилган ўқув мажмуа ва иссиқхоналар фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе