Бош пиёз уруғи етиштириш технологияси

Ўғитлаш. Гектарига 20-30 тонна чириган гўнг 1-1,5 с аммиак селитраси, 3-5 с суперфосфат ҳамда 2-3 с калий тузи экишгача берилиши тавсия этилади. Ўсув даврида 2-марта (чин барг чиқарганда ва пиёзбоши шакллана бошлаганида) гектарига ҳар сафар 120-160 кг аммоний селитраси, 120-160 кг суперфосфат билан озиқлантирилади.
Экиш муддати. Уруғлик пиёзлар кузда ёки эрта бахорда экилади. Лекин, кузда сентябр охири, октябр бошларида экилса, юқори уруғ ҳосили олинади.
Парваришлаш. Уруғлик пиёз майдонида кўпинча сохта ун шудринг касаллиги учраб, катта зарар кузатилади. Бу касаллик бўлган ўсимликларга бордо суюқлигининг 1 % ли эритмаси, синеб, купрозан, мис хлориднинг 0,5 % ли суспензияси, Тилт, Топаз 100 ва фундазол (0,3-0,4 кг/га) қўлланилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе