Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Болага берилган эътибор — келажакка берилган эътибордир

Болага берилган эътибор — келажакка берилган эътибордир
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида инсон қадрини улуғлаш, меҳр ва эътиборга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос эзгулик ва олижанобликнинг ёрқин ифодасидир. Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти жамоаси ҳам ана шундай хайрли ташаббусларда фаол иштирок этмоқда. Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Қибрай туманидаги "Аҳиллик" маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларидан хабар олиниб, уларга мактаб ўқув қуроллари ва совғалар улашилди. Янги ўқув йили остонасида болажонларга кўрсатилган бу эътибор уларнинг қалбида катта қувонч уйғотиш билан бирга жажжи юзлардаги беғубор табассум ва келажакка бўлган ишончни оширди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.