Бобур541

#БобурДай
#китоб_улаш
14-феврал – Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун.
14-феврал – Халқаро китоб улашиш куни.
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ойина.уз портали “Китоб улаш!” челленжига старт берди. Унда иштирок этиш учун 14, 15, 16-феврал кунлари яқинларингизга китоб улашинг ва бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларингизда бўлишинг. Постда #БобурДай ва #китоб_улаш ҳештегини қолдиринг.
Челленждан четда қолманг! Энг фаол ва креатив иштирокчиларга Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳам китоб улашади!
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ