Бизнинг_навлар

ШОЛИНИНГ "САДАФ" НАВИ
Шоличилик илмий-тадқиқот институтида яратилган.
Морфологик кўрсаткичлари
Ўсимлик бўйи -128-130 см. Ўсув даври 125-127 кун. Рўваги узунлиги 20-23 смни ташкил этади.
Дон сифати ва технологик кўрсаткичлари
1000 дона дон оғирлиги 33-34 г. Шишасимонлиги 95-98 %. Қобиқлиги 18,1-18,6%. Гуруч чиқиши 72-73%, шу жумладан бутун гуруч чиқиши 91-94%. Ётиб қолишга ва тўкилишга чидамли.
Навдан қулай шароитларда 9,0-9,5 тоннагача ҳосил олиш мумкин.
Агротехникаси
Уруғидан сепиб экилганда экиш муддати 15-25 май. Бир гектарга сарфланадиган уруғ меъёри 130-160 кг. Бир гектарга сарфланадиган сув меъёри 16000–20000 метр куб. Фойдали ҳарорат йиғиндиси 18000–20000 градус.
Кўчат усулида механизмлар ёрдамида экиш
Кўчатхонага (кассеталарга) экиш муддати 5-апрел 20-апрел, асосий далага экиш 5-майдан 20-майгача. Бир гектарига 180-200 дона кассета, ҳар бир кассетага 248-256 гм шоли уруғи, гектарига эса 45-51 кг сарфланади.
Кўчатларни далага кўчат экадиган Жанубий Кореядан келтирилган махсус РФ- 455 машинаси ёрдамида 30-10 см қилиб ҳар бир уяга 3-4 тадан кўчат экилади.
Қўл кучи ёрдамида
Шоли кўчати махсус кўчатхоналарда тайёрланади. Кўчат экиладиган майдон тайёр бўлгач шоли уруғи асосий экин сифатида 5- апрел-20- апрелда 100 м2 майдонга ўртача 6-7 кг ҳисобида экилади ёки шоли кўчатзори асосий экиладиган майдоннинг 1/10 қисмини ташкил қилиш керак. Кўчатларни қўлда экиш учун 1 гектар майдонга 7-8 иш куни сарфланади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе