Бизнинг_навлар

Бақлажоннинг “Паризод” нави борлигини билармидингиз?
Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институтида яратилган.
Ўртапишар нав, ўсув даври 124 кун. Ўсимлик бўйи 65-67 см. Барги ўртача, тўқ яшил. Меваси овал шаклда енгил қабариқли, ранги сиёҳ-ранг.
Ҳосилдорлиги: навдан қулай шароитларда ўртача – 32,0 т/га ҳосил олиш мумкин.
Экиш муддатлари 10-20 март кунларида уруғи иссиқхонага сепилади, очиқ майдонга 5-10 майда кўчатлари ўтказилади.
Экиш меъёри: гектарига 550-600 грамм уруғ сепилади, қатор оралиғи 70х25-30 см схемаларда 65-70 минг кўчат экилади.
Ўғитлаш меъёри: азотли - 70 кг/га ава фосфорли – 70 кг/га ўғитлар билан озиқлантирилади.
Ҳозирда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институтида бақлажоннинг 120 нав ва намуналари мавжуд.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе