Бизнинг_навлар

Қулупнайнинг маҳаллий “Дилноз” нави
Ушбу нав 2009-йилда Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти тажриба даласида маҳаллий “Ўзбекистон” ҳамда хорижий “Зенга Прикоза” навларини ўзаро чатиштириш ва якка танлаш усули билан яратилган.
Ушбу нав очиқ далада етиштириш учун мўлжалланган. Вегетациянинг бошланишидан биринчи теримгача 79 кунни ташкил этади. Нав бир йилда бир марта ҳосил беради.
Меванинг пишиш давомийлиги 24 кун.
Меванинг массаси 19-21 грамм.
Ҳосилдорлик 1 гектардан 80,82 сентнер.
Барглари тўқ яшил рангда, ўртача катталикда, четлари овалсимон, ўртача ёйиқ. Қурғоқчиликка, касалликларга чидамли.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе