Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бизнинг_нав

Бизнинг_нав
Ширин қалампир навлари яна иккитага кўпайди Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан серҳосил, призмасимон мева шаклига эга ширин қалампирнинг янги навларини яратиш бўйича олиб борилган селексия ишлари ўз самарасини берди. Илмий изланишлар натижасида ширин қалампирнинг "Олтиной" ва "Ёрқин куб" номли янги навлари яратилди. Айни пайтда ушбу навлар маҳаллий навлар билан қиёсий синовдан ўтказилмоқда. Синовлар давомида уларнинг ҳосилдорлиги, мева сифати, ташқи муҳит омилларига чидамлилиги ҳамда бошқа қимматли хўжалик белгилари ҳар томонлама баҳоланмоқда. Яратилган янги навлар келгусида маҳаллий селексия ютуқларини янада бойитиш, шунингдек, ишлаб чиқарувчиларни серҳосил, сифатли ва рақобатбардош ширин қалампир навлари билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.