бизнинг_нав

Мошнинг «Зумрад» нави
Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти селексионер олимлари томонидан яратилган.
Тезпишар нав.
Мошнинг ўсув даври 65-70 кун.
Дуккаклари поясининг устки қисмида шаклланиши (25-30 дона) терим жараёнини йенгиллаштиради. Дуккакларининг биринчи терими майсаларнинг пайдо бўлгандан 55-57 кундан сўнг амалга ошириш мумкин.
Уруғининг биологик пишиш даври 75 кун. Ҳосилдорлик 23,0-24,0 с/га (2 қаторли эгатларда экилганда) ташкил этади. 1000 уруғ вазни- 55-56,6 г. Уруғида оқсил- 28-29,1% ташкил этади. Уруғлари раёнлашган мош навларига нисбатан йирикроқдир.
Экспортбоп нав.
Экин алмашлаб экишда сабзавот ва ғалла экинлари билан яхши уйғунлашади. Тупроқ унумдорлигини яхшилайди. Баҳорги ва ёзги экиш мавсумларида экишга яроқли бўлиб, юқори ҳосил олиш мумкин. Турли хил таомлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Ўсимликнинг кўк массаси чорва учун тўйимли озиқа ҳисобланади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе