БИЗГА АГРАР СОФТWАРЕ ЯРАТУВЧИЛАР КЕРАК

Биз узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалигида “ҳардwаре” муҳандисларини, яъни селексионерлар, генетиклар, механизаторлар, ирригаторлар, технологларни тайёрлашга катта урғу бердик. Бу жуда муҳим. Лекин энди бизга аграр “софтwаре” яратувчилар ҳам керак. Ким улар?
Улар — уруғни қандай уйғотишни биладиган агрономлар.
Улар — ўсимликнинг нурга, сувга, совуққа, тузга ва тупроққа жавобини тушунадиган мутахассислар.
Улар — фермерга қиммат эмас, ақлли ечим таклиф қиладиган олимлар.
Улар — ҳар бир майдонни тажриба майдони, ҳар бир фермерни кузатувчи, ҳар бир уруғни тирик имконият деб кўрадиган янги авлод кадрларидир.
Қишлоқ хўжалиги таълими ҳам шу йўналишда ўзгариши керак. Талабалар фақат ўғит нормаси, суғориш меъёри ёки касаллик номи билан чекланмаслиги керак. Улар ўсимликнинг муҳит билан мулоқотини тушуниши керак. Улар “ген нима?”, “эпигенетик белги нима?”, “ўсимлик хотираси нима?”, “стрессга тайёрлаш нима?”, “тупроқ микробиоми нима?”, “биостимулятор қандай ишлайди?”, “нур сифати ўсимликка қандай таъсир қилади?” деган саволларга оддий ва амалий жавоб бера олиши керак. Шунда бизда фақат янги навлар эмас, янги фикрлайдиган агрономлар ҳам пайдо бўлади.
Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг “Қишлоқ ҳаёти” газетасида чоп этилган “Яхши уруғ — ақлли компютер, яъни “ҳардwаре”, тўғри агротехника эса уни ишлатадиган “софтwаре” сарлавҳали мақоласидан.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе