Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Бироз олдин, конференсиянинг маърузалар ва муҳокамалар жараёни бўлиб ўтмоқда. Очилиш маросимида сўзга чиққан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази директори Шуҳрат…

Бироз олдин, конференсиянинг маърузалар ва муҳокамалар жараёни бўлиб ўтмоқда.  Очилиш маросимида сўзга чиққан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази директори Шуҳрат…
Отажонов сўнгги йилларда илқим ўзгариши, шўрланиш, сув ресурсларининг етишмаслиги муаммолари олинадиган ҳосил ҳажмининг камайиши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи қимматлашиб кетишига сабаб бўлаётганлиги масаласига тўхталди. “Биз тармоққа янги инновацияларни жорий қилишни ҳозирдан бошлашимиз керак. Мен сизларга ахборот учун айтиб ўтаман, ўтган йили БААнинг Дубай шаҳрида "Wорлд говернмент суммит 2023" бўлиб ўтган эди. Унда 70дан ортиқ давлатдан иқлим ўзгариши йўналишида тадқиқот олиб бораётган олимлар иштирок этиб, тадқиқот натижаларини эълон қилганди. Ўша тадқиқотларга кўра Ўзбекистон 2050-йилга бориб қишлоқ хўжалиги юритиш қийин бўлиб қоладиган давлатлар рўйхатида, яъни қизил ҳудудда турибди. Агар биз қишлоқ хўжалигига ҳозирги қарашимизни ўзгартирмасак мавжуд имкониятларимиз 2050-йилга бориб тугайди. Ҳудудимизда навлар ҳам кўкармай, озиқ-овқат танқислиги пайдо бўлади. Бугунги конференсия бизга келаётган ушбу хавфни бартараф этишга хизмат қилиши керак. Сув тежовчи технологиялар, қурғоқчилик ва шўрланишга мос навлар яратиш устида тадқиқотлар олиб бориш- давр талаби. Ушбу конференсия натижасида иқлим ўзгариши муаммоларига янгича ечимлар топамиз деган умиддаман. Келгусида конференсия қатнашчилари, олим ва мутахассисларининг салоҳиятидан унумли фойдаланиб, уларнинг илмий изланишлари натижасини биргаликда амалиётга жорий қиламиз.” - деди Ш.Отажонов Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.